Ушбу фотосуратлар Ўзбекистон Миллий Университетининг механика-математика факультети талабалари албомидан олинган.
    Муҳтарам Курсдошлар ва қадрли сайтимиз меҳмонлари!

    Ушбу сайт, Марказий Осие минтақасида 1918 - йилда ташкил бўлган биринчи 
Олийгоҳ - Ўзбекистон Миллий Университетининг механика-математика факультетини 
50 йил аввал битирган талабаларининг ҳает йўллари, кейинги ютуқлари ва иш 
фаолиятларини ёритишга бағишланган. Бу саҳифалар орқали, биз, бир вақтлар 
дарс хоналарида ва ма'руза залларида бирга ўтирган, имтиҳонларга тайёргарлик 
кўрган ва илмий муъаммолар устида бош қотирган талабаларнинг ўтган йиллар 
давомида қандай қилиб турли хил йўналишларда юксак ижобий муваффаққиятларга 
эришганликларини кўришимиз мумкин.
                            
    Шуни мамнуният билан қайд қиламизки, биз талабалар номлари бутун дунеда 
машҳур бўлган буюк устозлар, академиклар Т.Саримсоқов, С.Сирожиддинов, 
М.Салоҳиддинов, В.Қобулов, Ш.Алимов, А.Азамов, А.Садуллаев, Ш.Форманов, Ж.Хожиев, 
Т.Жўраев, Т.Азларов каби буюк математик олимлардан чуқур сабоқлар олганмиз.
                            
    Бизнинг факультетимиз ўз талабаларига фақатгина мукаммал математик ва механик 
сифатида эмас, балки юксак малакали тадқиқотчилар ва моҳир педагог, математика 
ўқитувчилари сифатида ҳам етишиб чиқишларига мустаҳкам замин яратиб берди. Шу 
билан бирга, бу ерда олинган чуқур билим ва юксак маҳоратлар кўплаб 
битирувчиларимизни илмда ва ҳаётда дуч келадиган турли хил мураккаб ва замонавий 
муаммоларни ечишда етакчи мутахассисларга айлантирди. Бу китобча сизларга, азиз 
курсдошларимизга 50 йил давомида ўтган кунларимизни эслатиб, кейинги авлодларга 
илҳом берадиган бой тажрибаларимизни улашиш имконини беради. Бизнинг илмий ва 
касбий йўлларимиз келгуси авлодни янгидан янги ютуқларга эришишларига амалий ердам 
беришига умидвормиз!

                        

Курсдошлар